- 2014-08-25
Россия марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова қўшиб олинган Херсон, Запорожье, Донецк ва Луганск вилоятиларида 10 сентябрда сайлов ўтказишни режалаштирганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, марказий сайлов комиссияси Россиянинг Украинадан қўшиб олган Донецк, Лугаск, Запорожье ва Херсон вилоятларида аҳоли сайловда иштирок этиши учун расмий қадамларни ташлади. Россия президенти Владимир Путин ва парламентнинг юқори палатаси федерация кенгашининг ўтган кунларда “Янги вилоятларда сайлов ўтказиш” бўйича имзолаган қарори ортидан иш бошлаган марказий сайлов комиссияси сайлов хавфсизлиги учун мудофаа вазирлиги ҳамда федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) билан учрашувлар ўтказди. Элла Памфилова учрашувлардан кейин вилоятларда сайлов ўтказиш мумкинлигига қаноат ҳосил қилганлигини айтиб “14 июнда Россия мудофаа вазирлиги ва ФСБ билан муҳокама ўтказдик. Ушбу идоралардан 4 янги вилоятда сайлов ўтказа олиш бўйича фикрларини олдик. Мудофаа вазирлиги сайловда ўтказиш шартларини ва олиниши керак бўлган чора-тадбирлар бўйича тавсияларни тақдим этди” деди.
Учрашувлардан кейин марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова 10 сентябрда Украинадан Россия таркибига қўшиб олинган тўртта вилоятда сайлов ўтказилишини билдирди. Ушбу қарорнинг ортидан тўртта вилоятда илк сайловлар ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясига кўра, Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида губернатор ва жами 20 нафар депутат сайланади.
Рус армиясининг ҳужумларидан кейин катта қисми русларнинг назоратига ўтган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия ҳудудига қўшиб олиниши бўйича фармонни Владимир Путин ўтган йил сентябрда имзолаган эди.