"Ироқда атом бомбаси йўқ!" деди ва ўлдирилди


  • 9 Июль, 2016
  • 1164

Ўтган ҳафтада Тони Блэрнинг Чилкот тергов қўмитаси олдида берган баёнотлари матбуотга тарқаб кетди. Лекин “Daily Mail”нинг хабарига кўра Блэр баёнот беришдан аввал олинган бошқа бир қарор бор эди. Саддам Ҳусайнга қарши очилган урушга асос ташкил қилган оммавий қирғин қуроллари борлигига ишонмаган БМТ қурол тафтишчиси доктор Дэвид Келлининг шубҳали ўлимига боғлиқ тафсилотлар 70 йил давомида сир сақланади.

BBC тарафидан манба кўрсатилган бир хабардан кейин Келлининг жасади 2013 йил июль ойида Оксфордширдаги уйининг атрофидаги дарахтзордан топилганди. Хабарга кўра, Келли инглиз ҳукуматининг Саддам Ҳусайнда 45 дақиқа ичида ҳаракатга тушира оладиган оммавий қирғин қуроли бор деган иддаоси ҳақида суриштирув ишлари олиб бораётганди.

Иддаога кўра, доктор Келли жанжалининг терговига раислик қилган лорд Хаттон аутопсия ҳисоботлари ва кенг оммага билдирилмаган турли далиллар ҳамда ҳар қандай тиббий маълумотларнинг сизишини шахсан тақиқлади. Бу маълумотлар 70 йил давомида сир сақланишига қарор берди. Бу билан доктор Келли ўз жонига қасд қилганлигига доир тортишувлар яна авж олди.

Бу борада суриштирув ишлари олиб борган доктор Майкл Паэрс “Дэвид Келлининг ўлимида 70 йил сақланиши лозим бўлган қандай сир бўлиши мумкин?” деб ўз ташвишини билдирди. Тони Блэрнинг кўрсатмаси билан лорд Хаттоннинг 2004 йил ёзган ҳисоботига кўра доктор Келли билагини ўтмас боғча пичоғи билан кесиб ўз жонига қасд қилган.

Кўпчилик мутахассисларга кўра, ҳукумат қурол тафтишчиси доктор Дэвид Келли номини сиздириб, эътиборини туширишига қарамай ҳар қандай масъулиятни зиммасига олмаслик учун бу шубҳали ўлимни восита қилиб фойдаланмоқда.

Одатда аутопсия қоидаларига кўра қариндошлар ва яқин кишилари ҳисоботнинг бир нусхасини кўриш ҳамда бошқа ҳужжатларни тадқиқ қилиш ҳуқуқига эга. Лекин лорд Хаттоннинг тақиқи яқинларининг бу ҳужжатлар билан танишишини 70 йил кейинга, эҳтимол яқинларининг барчаси вафот этиб кетадиган санага қолдирди.

Адлия вазирлиги эса Хаттоннинг бу ҳаракатига ҳеч қандай қонуний сабаб кўрсата олмади.

Хаттон даъвоси билан боғлиқ кампания олиб борган Оксфордшир минтақа кенгашидан бир гуруҳ докторлар ёзган мактуби ҳисобот ҳақидаги тақиқни ошкор қилди. Докторларга кўра Хаттоннинг доктор Келли ортиқча миқдорда оғриқ қолдирувчи дори қабул қилганидан кейин билагини кесган деган иддаоси ақлга сиғмайди. Чунки билак артерияси жуда кичик бўлганидан уни ўлимга сабаб бўладиган даражада кесиш жуда қийин. 12 саҳифалик ҳисоботда докторлар Келлининг артериясидаги қонашнинг ўлимга сабаб бўла оладиган даражада қаттиқ ва тез бўлиши эҳтимоли жуда кам эканлигини билдириб, тергов олиб бораётган прокурорларнинг аутопсия ҳисоботлари билан танишиб, ташвишларига ойдинлик киритишни таклиф қилишмоқда. 


Бошқа мақолалар