Шимолий Кореядан янги қурол


  • 24 Март, 2023
  • 151

Шимолий Корея инсонсиз сув ости ядро ҳужум воситасини синовдан ўтказди. Қуролнинг ўзига хослиги портлаш орқали радиоактив цунами ҳосил қилишидир. Пхеньян синовнинг муваффақиятли амалга оширилганлигини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Шимолий Корея ҳукумати портлаш орқавли катта ҳажмда радиоактив цунами ҳосил қиладиган ва душман нишонларига яширича ҳужум қила оладиган “инсонсиз сув ости ядро ҳужум воситаси”нинг синови муваффақиятли бўлиб ўтганлигини билдирган.

“Вазифаси муайян сувларга яширинча бориш ва сув ости портлаш орқали катта ҳажмдаги радиоактив цунами юзага келтириб, душман флоти ва бош портларини йўқ қилиш” бўлган сув ости қурол тизимини ҳар қандай соҳил, порт ёки кемага жойлаштириш мумкинлиги айтилди.

Ким Чен Ин синовлар натижасидан мамнун эканлигини билдирди. Ким душманнинг Шимолий Кореяни ишғол этишга йўналган ҳар уринишини таъсирсиз ҳолга келтириш АҚШ ҳамда Жанубий Кореянинг ҳарбий фитналарига янада шиддатли жавоб беришга қарорли эканликларини сўзлади.


Бошқа мақолалар