- 2018-09-06
Исроил бош вазири Нетаньяҳунинг аёли Сара Нетаньяҳу вазирлик учун ажратилган бюджетдан шахсий эҳтиёжларига фойдалангани учун иккинчи бор терговга чақирилди.
Исроилда катта шов-шув! Исроил бош вазирининг аёли Сара 6 соат сўроқ қилинди. Вазирлик эҳтиёжи учун ажратилган давлат бюджетидан шахсий манфаатларида фойдаланиш айби билан пайшанба куни 6 соат сўроқ қилинган Сара Нетаньяҳу кеча иккинчи марта сўроққа чақирилди. Бу билан сўнгги беш кун ичида иккинчи марта сўроққа чақирилди.
“Jerusalem Post” газетаси Саранинг Исроил полициясининг антикоррупция ташкилоти “Lahav”нинг 433-отряди тарафидан кеча соат 17.00да сўроққа чақирилганини хабар берди. Бош вазирлик резиденциясидаги жиҳозларни шахсий резиденциясига олиб кетиш, давлат бюджетидан шахсий ишларида фойдаланиш каби айбловлар билан юзма-юз бўлган Сара Нетаньяҳу энди хорижий давлат раҳбарларининг берган ҳадяларини бош вазирлик офисига топшириб, ғазнага қайд эттириш ўрнига шахсий мол-мулкига қўшиб қўйиш билан айбланмоқда.