- 2022-05-23
АҚШда қора танли аҳолининг норозилиги тинмаяпти. Қора танли собиқ ҳарбий аскар Миха Джонсон 5 нафар полиция ходимини отиб ўлдирганидан кейин ўлка миқёсида жодугар ови бошланди. АҚШ полицияси қасос олишга қасам ичди. Атлантада бир қора танли киши осиб ўлдирилди. 5 миллион қора танли аҳоли интернет орқали алоқага чиқиб, кўчага чиқишди.
АҚШда ўтган ҳафта ичида икки қора танли ватандошнинг айбсиз ҳолатида полиция тарафидан отиб ўлдирилгани жонли эфир орқали эълон қилинди. Далласда юз берган ҳодисаларни жиноят деб билган аҳоли норозилик намойишига чиқди. Шаҳардаги тинч намойиш вақтида полицияга қарши ўқ узилди. 5 полиция ходими ўлдирилганидан кейин АҚШ матбуоти ва хавфсизлик кучлари қора танлилар учун жодугар ови бошлашди.
АҚШда гражданлар уруши деб баҳоланган ҳодисадан кейин бутун полиция департаментлари тревога ҳолатига ўтди. Ҳозиргача шубҳали шахсларни отиб ўлдираётган АҚШ полицияси “ҳеч огоҳлантирмасдан ўқ узиш” ҳуқуқига эга бўлди. Полиция ходимлари Далласда отиб ўлдирилган ҳамкасблари учун қасос олишга қасам ичишди. Бу орада Атланта шаҳрида Пидмонт паркида бир қора танли киши осиб ўлдирилди. АҚШ матбуоти буни ўз жонига қасд қилиш деб баҳолаб, аҳоли эса бу жиноятни ирқчи ташкилот Ку-Клус-клан ишлаганлигини иддао этмоқда.
Бу ҳодисадан кейин қора танлилар яна бир бор ҳаракатга тушишди. Шиор қилиб олинган “Black lives matter” (Қора танлилар ҳам одам) сўзи “Twitter”да 72 миллион марта бўлишилиб, АҚШ миқёсида жами 5 миллион қора танли аҳоли янги норозиликлар учун ҳаракатга тушди. Атлантада қора танли ватандошнинг осилиши ортидан бу шаҳардаги гуруҳлар CNNнинг бош офисига қараб юрди. Шаҳар автобанига чиқишни истаган гуруҳни полиция тўхтатди. Атлантадан ташқари Нью-Йорк, Филадельфия, Даллас, Миссисипи, Сан Франциско ва Финиксда юз минглаб кишилар кўчаларга чиқишди. Намойишларда полиция билан тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Полицияга ўқ узган Миха джонсон бир роботга қўйилган бомба портлатилиши орқали ўлдирилди. Бу ҳолат “судсиз қатл этиш” деб баҳоланди.
АҚШда сўнгги йилларда ортаётган ирқчилик тортишувлари ва сўнгги уч кунда икки қора танлининг полиция тарафидан ўлдирилиши аҳолини намойишга чиқишга ундади. Полициянинг ўлдирилишидан кейин оқ танли аҳолининг кўчага қуроллар билан чиқиши айтилиб, қора танлилар ҳам норозилик намойишларида давом этишини билдиришди. Бу ҳолат “Гражданлар уруши арафасида” деб баҳоланди.
Даллас ҳужумини Афғонистонда хизмат қилган собиқ аскар Миха Джонсон амалга оширганлиги маълум бўлди. Джонсоннинг яқинлари Афғонистондаги хизматининг сўнгги куни оқ танли аскарлар тарафидан калтакланганлиги ва шу сабабли дарғазаб бўлганлигини айтишди. Америка матбуоти АҚшнинг турли жойларида Джонсон каби 10 нафар дарғазаб собиқ АҚШ армияси мансуби бўлган снайпер борлигини иддао қилмоқда.