- 2017-01-31
Лаборатория тестлари нон қиздиргичлар (тостерлар), фритюрлари (air fryer) ва соч қуритгичларнинг
инсон соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин бўлган ўта майда заррачалар тарқатишини кўрсатди. Тадқиқотга кўра, энг катта ифлослантирувчи нон қиздиргичлар бўлиб, бу заррачалар айниқса болалар учун юқори хавф туғдириши таъкидланди.
Жанубий Кореядаги Пусан Миллий университети (PNU) жамоаси томонидан ўтказилган янги тадқиқот даҳшатли ҳақиқатни очиб берди. Лаборатория шароитида ўтказилган тестларда; нон қиздиргичлар, фритюрлари (air fryer) ва соч қуритгичлардан чиқадиган эмиссиялар ўрганилди. Ҳажми 100 нанометрдан кичик бўлган бу заррачалар инсон организмининг ички қисмларигача кириб бориш даражасида кичик бўлгани учун хавф туғдиради.
Sciencealert хабарига кўра, тадқиқотда энг кўп заррача тарқатувчи қурилма нон қиздиргич эканлиги аниқланди. Қурилманинг ичига нон қўйилмаган ҳолатда ҳам, дақиқасига тахминан 1,73 триллион ўта майда заррача тарқатиши ўлчанди. Иситиш спираллари ва чўткали ўзгарувчан ток (DC) моторлари бу юқори эмиссия кўрсаткичларида асосий рол ўйнаши айтилмоқда.
Соч қуритгичларда ўтказилган тестларда эса чўткасиз мотор технологиясига эга қурилмалар стандарт моторлиларга қараганда 10 дан 100 бараваргача камроқ заррача тарқатиши кузатилди. Тадқиқотчилар қурилмаларнинг мотори ва спиралларидан ҳавога мис, темир, алюминий, кумуш ва титан каби оғир металлар ҳам аралашаётганини аниқладилар.
Компьютер симуляциялари бу заррачалар бурун орқали филтрланмайдиган даражада майда эканлигини ва тўғридан-тўғри ўпкага етиб боришини кўрсатди. Айниқса, нафас йўллари торроқ бўлган болаларнинг бу заррачалар таъсирига тушиш борасида катталардан кўра кўпроқ хавф остида эканлиги урғуланди.
Экология муҳандиси Чангхюк Ким ҳавога аралашаётган оғир металлар танада яллиғланиш ва ҳужайра заҳарланиши хавфини оширишини таъкидлади.
Аввалги тадқиқотлар бу каби заррачаларнинг сурункали таъсири астма, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва саратон каби жиддий соғлиқ муаммолари билан боғлиқлигини кўрсатган эди.
Мутахассислар ишлаб чиқарувчилар хавфсизроқ дизайнларга ўтиши ва ички ҳаво сифати учун ёшга мос меъёрлар жорий этилиши кераклигини ҳимоя қилмоқдалар.