Истанбул савдо палатаси миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга ўтмоқда


  • 7 Декабрь, 2016
  • 1015

Истанбул савдо палатаси миллий валюта – турк лирасида ҳисоб-китоб қилишга ўтмоқда, деб айтди палата раҳбари Иброҳим Чаглар.

Унинг айтишича, Истанбул савдо палатаси ва у тақдим қилинган тузилмалар бутун мамлакат бўйича операцияларни турк лирасида амалга оширадилар.Чаглар палатанинг барча аъзолари бунга амал қилишларига умид билдирди.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиянинг душманлари бозор, валюталар курси ва фоиз ставкаларини манипуляция қилиш орқали Анқарага босим қўрсатишнинг сиёсий дастакларини қўллашга уринишаётганини айтганди. Эрдўғон шунингдек аҳолини ўз пулларини миллий валютага ўтказишга чақирганди.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар