Беларусь ички ишлар вазири кечирим сўради


  • 14 Августь, 2020
  • 463

Беларусь ички ишлар вазири Юрий Караев норозилик намойишларида жароҳат олган аҳоли учун масъулиятни ўз бўйнига олишини ва улардан кечирим сўрашини маълум қилди.

Караев “ОНТ” телеканалига берган интервьюда “Мана шундай оммавий тўқнашувларда бу учун махсус келганларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилинади. Айни вақтда атрофдагилар ҳам азият чекишади. Мана шундай жароҳат олганлар олдида командир сифатида масъулиятни ўз бўйнимга олиб, улардан кечирим сўрайман” деди.

Унинг гапларига кўра, ҳар қандай революция ва хаос аҳоли турмуш даражасининг пасайишига ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларнинг фаолиятини тўхтатишга олиб келади.

Норозилик намойишчиларига қарши ички ишлар ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ, босим остидаги сув, шовқинли гранаталар, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Маълумотларга кўра, намойишлар вақтида бир киши ҳалок бўлган.


Бошқа мақолалар