- 2013-04-04
Кеча 15 июль куни соат Астана вақти билан 02:00 атрофида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳарбийлар орасига 25 йил бўйича сизиб кириб олган Фетулла Гулен террор ташкилоти аъзолари ёхуд НУРЧИЛАР тўнтариш билан ҳокимиятни қўлга олишга уринди.
Тўнтаришга уринган ҳарбийлар гуруҳи ўлкадаги асосий бошқарув органлари ва стратегик муҳим биноларни ўраб олди. Булар орасида мамлакатнинг бир қанча асосий телерадиоканаллари ҳам бор эди. Шу жумладан, “Адолат ва тараққиёт” партияси биноси ҳам ўраб олинган.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон оммавий ахборот воситалари орқали халққа мурожаат этиб, бу ишларнинг ортида Фетулла Гулен турганини таъкидлади.
Ҳарбийлар тўнтариши бошлангандан кейин президент Эрдўғон номидан халқнинг қўл телефонларига президент мурожаати келди. Унда қуйидаги сўзлар битилган:
“Турк миллатининг азиз авлодлари, бу ҳаракат (тўнтариш)да Анқарада ва Истанбулда давлатнинг ҳарбий техникалари ва қурол-яроғларини тортиб олиб, 70-йиллардагига ўхшаб халққа қарши қўзғалон кўтаришга ҳаракат қилинган. Эй шарафли турк миллати, демократиянгга ва тинчлигингга ўзинг эгалик қилгин. Турк миллатини ўз қўлига олмоқчи бўлган бир гуруҳ исёнчи ҳарбийларга қарши чиқиш учун кўчаларга, майдонга чиқинг. Сизларни ўз ватанингизни ҳимоя қилишга чорлайман! Давлатингизга ва миллатингизга эгалик қилинг”.
Эрдўғоннинг мурожаатидан кейин Туркиянинг барча минтақаларида аҳоли қўлида байроқлар билан кўчага, шаҳар марказидаги майдонларга чиқди. Оддий аҳоли ҳарбийлар томонидан ўраб олинган бинолар ва стратегик аҳамиятга эга иншоотларга кириб бориб, уларни битта-битталаб ушлаб полицияга таслим қилишни бошлади. Халқ Ражаб Тойиб Эрдўғон қароргоҳи атрофида жонли девор тузди. Стратегик нуқталарни ўраб олган аскарларга қарши хужумлар бошланди. Давлатнинг энг кучли техника ва қурол-яроғларни қўлга киритган исёнчи ҳарбийлар дарғазаб халқни бостириш мақсадида тинч аҳолига қарата бир неча нуқтада ўқ узган. Қирувчи самолётлар Истанбул осмонида пастлаб учиб, одамларга портловчи ускуналар билан хужум қилган. Кўп қаватли уйларга вертолётлардан туриб ўқ узилгани қайд этилган. Ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган танклар кўчага чиққан ёш-яланг устига ҳайдалган. Лекин халқ тўхтамаган. Давлат тўнтариш ҳавасидаги Нурчи аскарларни тутиб, халқ ўзи ёпирилиб асир олиб, полиция қўлига топширди. Тўнтаришга уриниш вақтида 42 нафар оддий аҳоли ва 17 нафар полиция ходими ҳалок бўлган.
Ҳозирга келиб, давлат телеканаллари, халқаро аэропортлар ва Босфор кўприги хоин аскарлар ишғолидан озод этилган. Туркия разведкаси тўнтариш тўхтатилганини ва вазият барқарор бўлганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда Саид Нурсий номли битта курд ёзувчига эргашган тоифани Нурчилар оқими деб аташади. Улар ўз ичларида бир-бирига душман 6-7та гуруҳга бўлиниб кетган. Энг йириклари Фетулла Гулен исмли бир арман-яҳудий қоришмаси одамнинг лидерлигидаги гуруҳ. Бу гуруҳ 2013 йили очиқчасига Туркия ҳукуматини тўнтаришга уриниб, муваффақ бўла олмаганидан бошлаб, давлат органлари билан курашиб келмоқда. Барча НУРЧИЛАРнинг устози бўлган САИД НУРСИЙ деган шахс эса, 19 асрда масоник ва ғайри муслимлардан иборат террор ташкилотлари сафида Усмоний давлати султони ва халифа Султон Абдулҳамидни тахтдан ағдаришга уринган шоввозлардандир. Устози халифаликни, шогирди эса жумҳуриятни йиқитишни мақсад қилган ушбу гуруҳ оламда ўзларини энг мулойим мусулмон деб танитишга улгурган афсуски.