- 2024-05-03
Украина президенти Владимир Зеленский болаликдан дўсти бўлган хавфсизлик хизмати бошлиғи Иван Бакановни ва Украина бош прокурори Ирина Венедиктовани эгаллаб турган лавозимларидан бўшатди. Бундан ташқари Украинага қарши иш олиб борган иддаоси билан 60 нафар хавфсизлик хизмати ходимларини ҳам вазифасидан озод қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган хабарида “Украина хавфсизлик хизмати билан биргаликда Украина тергов бюроси Қрим автоном республикасидаги хавфсизлик хизматининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинди. Унинг вазифасидан олинишининг ҳақли сабаблари бор. У кишининг ватанга хиёнат шубҳасига доир далиллар тўпланди. Айблари исботланди. Ҳозирги кунда ва аввал қилган ишларининг барчасига баҳо берилади” дея юқорилавозимга эга амалдорларни ишдан бўшатганини билдирди.
Херсон ва Харьков шаҳарларидаги кучишлатар органларнинг ишларини ўрганиб чиққанлигини таъкидлаган Зеленский “Бугун эътибори билан прокуратура, суддан олдинги тергов идоралари ва бошқа кучишлатар тизим ходимларининг ватанга хиёнат ва шерилик фаолиятига боғлиқ 651 жазо давоси қайд этилди. 198 жазо ҳукмига боғлиқ кишиларга айбловлар эълон қилинди” деди. Асосан прокуратура ва хавфсизлик хизматининг 60 дан ортиқ ходими Россия ишғоли остидаги ҳудудларда қолганлигини ва Украинага қарши ҳаракат қилаётганини айтган Зеленский “Давлатнинг миллий хавфсизлигининг пойдеворига йўналган бир қатор жиноят ва Украина хафсизлик хизмати билан Россиянинг махсус хизматлари орасида қайд этилган алоқалар жиддий муаммоларга юзага келтирмоқда. Буларнинг барчасига тегишлича жавоб берилади” деди.