Нурчилар Қирғизистонда ҳам тўнтариш қилиши мумкин


  • 26 Июль, 2016
  • 1180

Фетуллоҳчи террор ташкилотининг бошчиси Фетуллоҳ Гулен Туркияга топширилмаса, АҚШ билан алоқалар бузилишини маълум қилган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ФЕТО ташкилотининг Ўрта Осиёда ва айниқса Қирғизистонда кучли эканлигига диққат қаратди. Човушўғли “Қирғизистон учун жуда жиддий таҳдид бор. Уларга ҳам биздагидек давлат тўнтаришига уриниш бўлиши мумкинлигини маълум қилдик” деди.

Човушўғли “АҚШ Гуленни Туркияга қайтариб топширмаса, бу ўзаро алоқаларимизга таъсир қилади. Гуленнинг учинчи бир ўлкага қочиш эҳтимоли бор. Давлат тўнтаришига уринган кишига сиёсий бошпана берилмайди” деди.

Баъзи ўлкаларга шахсан огоҳлантириш берганини билдирган Човушўғли бу ўлкалардан бирининг Қирғизистон эканлигини айтди.

ФЕТОнинг Ўрта Осиёдаги бу давлатни ўзига база қилиб танлаганини таъкидлаган Човушўғли “Кундан кунга уларнинг Қирғизистондаги ташкилоти кучаймоқда ва Қирғизистон ҳукуматининг ичига ҳам сизиб киришмоқда. Уларда ҳам биздагидек давлат тўнтаришига уриниш бўлишини маълум қилдик. Бундай террорист ташкилотга кўз юммасликка чақирдик. Акс ҳолда уларга бўлган қарашимиз ўзгаради. Биздан дарров рўйхатни қайта сўрашди. Мен эртаси кун рўйхатни уларга яна бир бор етказдим. Қирғизистон учун жиддий таҳдид бор. Чунки у ўлкани ҳарбий база қилиб танлашган. Қирғизистон ҳукумати ичида ҳам сурункали сизишлар бор” деди.

Мисрнинг Фетуллоҳ Гуленни таклиф қилаётгани ҳақидаги саволга Човушўғли бу борада аниқ маълумот йўқлигини ва иддаоларга қараб баҳо беришнинг тўғри эмаслигини айтди. 


Бошқа мақолалар