Кремлга дрон ҳужуми


  • 4 Май, 2023
  • 156

Украина ва Россия орасидаги тўқнашувлар Москвадан акс-садо берди. Кремль Украинани Владимир Путинга қарши дронлар воситасида суиқасд уюштириш билан айблади. Барча айбловларни рад этган Киев “Бизнинг бу ҳужумларга алоқамиз йўқ” деб жавоб берди.

Кремль матбуот марказидан берилган хабарда “Киев режими Россия президентининг Кремлдаги қароргоҳига ўтган кеча дронлар билан ҳаво ҳужуми уюштирди” дейилган.

Кремлни нишон олган ҳужум 2 та дрон ёрдамида амалга оширилгани қайд этилган ҳабарда Россия армияси ва махсус хизматларнинг радар ҳарбий тизимлари ўз вақтида ҳаракатга тушиб, дронларни зарарсизлантирганлиги таъкидланди.

Кремль майдонига дронлар ва парчаларининг тушиши натижасида ҳеч қандай йўқотиш ва зарар бўлмаганлиги айтилган хабарда “Бу ҳужумни хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этиши режалаштирилган 9 май ғалаба куни байрами ва ҳарбий парад арафасида “режалаштирилган теракт” ва президентга “суиқасд” деб баҳолаймиз” дейилган.

“Теракт” натижасида Путин яраламангани, иш тартибининг ўзгармаганлиги ва ҳар кунгидек вазифасида давом этиши билдирилди.

Кремлдаги қароргоҳга ҳужум айбини рад этган Украина президенти Владимир Зеленский “Биз ўзимизнинг шаҳар ва қишлоқларимизни ҳимоя қиляпмиз. Путинга биз ҳужум қилмадик. Биз бунинг халқаро ҳарбий судга қолдирганмиз” деди.

Ҳужумдан кейин хавфсизлик кучлари ишларига таъсир қилмаслик учун Москва мэри Сергей Собянин Москва шаҳрида бугундан дрон учиришни тақиқлади.


Бошқа мақолалар