Жиззах вилояти делегацияси Қозоғистонда


  • 11 Май, 2017
  • 877

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жиззах вилояти делегацияси билан учрашди. Жансеит Туймебаев Ўзбекистон республикаси Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узақов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда икки вилоят вакиллари, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Икром Назаров иштирок этди. Учрашув вақтида томонлар савдо-иқтисодиёт бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев бу иккита вилоятнинг умумий томонлари кўп эканлигини таъкидлади. Бундан ташқари, қўшни давлатга экспорт ҳажмини ошириш кераклигини айтди.

Томонлар савдо-иқтисодиёт ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича ўзаро алоқаларнинг минтақавий ҳамкорлигини муҳокама қилишди.

Шуни таъкидлаш керакки, ўтган йили Ўзбекистон билан Жанубий Қозоғистон вилояти орасидаги товар айланиш 532 миллион долларни ташкил этган. Бунинг 194миллиони экспорт, 338 миллион доллари эса импортни ташкил қилади. 


Бошқа мақолалар