Марказий Осиёда энг кучли паспорт


  • 26 Февраль, 2024
  • 65

Қозоғистон “Passport Index” рейтингида 54-ўринни эгаллади.

Рейтингда қайси давлат паспорти билан нечта ўлкага визасиз бориш мумкинлиги, визани боргандан кейин олиши ёки интернет орқали виза олиш имкониятлари қаралади. Рейтингда жами 199 та ўлка паспорти иштирок этади.

2024 йили энг кучли паспорт Бирлашган араб амирликларига тегишли деб топилди. БАА паспорти билан 179 та давлатга визасиз бориш мумкин. Иккинчи ўринда бешта Европа ўлкалари жойлашган. Энг кучсиз деб Сурия, Афғонистон ва Ироқ паспортлари тан олиниб, ушбу паспортлар билан 40 та давлатга боришлари мумкин.

Қозоғистон паспорти эса ўтган йилги 56-ўриндан 54-ўринга кўтарилиб, 90 та давлатга визасиз бориш мумкин. Қозоғистон бу ўринни Косова ва Науру билан бўлишиб турибди.

Визасиз 111 та давлатга саёҳат қилиш дунё бўйича ўртача кўрсаткич ҳисобланади.

Россия Қозоғистондан юқори 37-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ва Қирғизистон 67-ўринни Гамбия, Уганда ва Ҳиндистон билан бўлишмоқда.


Бошқа мақолалар