Қирғизистон Ўзбекистонга нота берди


  • 19 Март, 2016
  • 1208

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчисига норозилик нотасини беришди.

Ўзбекистон чегарани қўриқлаш хизматининг қирғиз-ўзбек чегарасига аскар ва зирҳли воситалар тўплаши муносабати билан Қирғизистон Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчисини ташқи ишлар вазирлигига чақирди. Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов вазирликка чақирилгани ва унга норозилик нотаси берилгани маълум қилинди.

Рашидов билан учрашган ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Дониёр Сидиқов Жалолобод вилоятида Ола-Буқа тумани Карбан йўлининг 20-километрида Ўзбекистон ҳарбийлари тарафидан ташкил қилинган постни олиб ташлашни талаб қилди. Учрашувда Ўзбекистон тарафининг чегарада ўзини тутиши келишмовчиликка сабаб бўлиши мумкинлиги айтилди.

Қирғизистон билан Ўзбекистон орасидаги тортишувли чегара жойига эрталаб 35-40 ўзбек аскари билан икки зирҳли восита ҳамда иккита юк машинаси келганлиги билдирилди. Фарғона водийсидаги ўзбек аскарларининг ҳаракатга тушиши ортидан чегара хизмати бошлиғи Раҳимберди Дуйшенбиевни қабул қилган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев чегарани қўриқлаётган ҳарбий кучларни кучайтиришга амр берди. Ўлка нашрларида ўрин олган хабарларда минтақада ҳолат барқарор эканлиги айтилиб, чегарадаги ўзбек аскарларининг паспорт назоратини амалга ошираётгани маълум қилинди. 


Бошқа мақолалар