Ўзбекистон элчихонаси Астанага кўчади


  • 10 Июль, 2017
  • 894

Алматидаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси бош консулликка айланади.

Астана шаҳрида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси биноси қурилмоқда. Унинг очилишидан кейин Алматидаги ваколатхонаси бош консулликка айланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хабар берди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири яна Ўзбекистон ватандошларига қулайлик бўлиши учун баъзи консуллик ишларида мурожаатларнинг кўриб чиқилиш муддати қисқаради.

Вазир “Масалан, хорижда ҳужжатларини йўқотган ва Ўзбекистонга қайтиш учун шахсини тасдиқлаш учун мурожаатнинг кўриб чиқилиш муддати 3 ойдан 7 кунга қисқарди” деди. 


Бошқа мақолалар