- 2018-09-10
“The Economist” журнали тарафидан ўтказилган сўровномада Тошкентдаги турмуш даражаси Ўрта Осиё шаҳарлари орасида 117-ўринда эканлиги маълум бўлди.
Англиянинг “The Economist” журнали тарафидан тузилган бу йилги яшаш даражаси рейтингида Ўзбекистон пойтахти Тошкент дунёнинг 140 шаҳари орасидан 117-ўтинни эгаллади.
Журнал ҳисоботда Ўрта Осиёдан яшаш даражасини ўрганиш учун Тошкент ва Алмати шаҳарларини танлади. “Global Livebility” деб номланган ҳисоботда минтақанинг иккинчи катта шаҳри Қозоғистоннинг Алмати шаҳри Тошкентдан 17 поғона юқори, 100-ўринни эгаллади.
Ҳисоботни тайёрлаган тадқиқотчилар дунёнинг турли шаҳарларидаги яшаш даражасини ўрганишда 5 та мезонни асос қилиб олди. Барқарорлик, соғлиқ, маданият, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда таълим ва инфраструктура шартлари бўйича ўринларни белгилашди. Ушбу рейтингда бу йили Австралиянинг Мельбурн шаҳри биринчи ўринни эгаллади.
Ҳисоботда дунё миқёсида турли шаҳарларда сўнгги беш йил ичида ўртача яшаш даражаси 1%, ўртача барқарорлик эса 2,4%га камайди. Ўрганилган 140 шаҳардан 71 тасида яшаш шартларида бузилиш кўринган. Буларнинг ичида энг кўп тушиш Шом ва Киевда кузатилди.