Германияда поезд ҳалокати


  • 10 Февраль, 2016
  • 1120

Германияда иккита пассажир поезди тўқнашиб кетди. Дастлабки маълумотларга қараганда қурбонлар сони тўртта, 150 нафар жароҳат олганлар бор.

Германиянинг жанубидаги Бад-Айблинг курорти атрофида эрталаб иккита пассажир поезди тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида бир нечта вагонлар изидан чиқиб ағанаб кетган.

Полиция бошқармаси тарафидан берилган маълумотга кўра, 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 150 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Немис матбуотида эса ҳалокатда камида 8 киши ўлган ва 150 киши жароҳат олган деб хабар берилди.

Ҳалокат жойига тиббиёт вертолётлари ва қутқарувчиларга қўшимча кучлар сафарбар қилинди. Ҳалокат сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, бу Германияда юз бераётган биринчи поезд ҳалокати эмас. 2015 йил 5 ноябрь куни ҳам пассажир поезди билан юк машинаси тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 21 киши тан жароҳати олганди.


Бошқа мақолалар