- 2017-03-01
Қозоғистон спорт ва туризм вазирлиги олимпиада ғолибларига бериладиган пул мукофотлари ҳақида расмий равишда маълум қилди.
Олимпиадада биринчи ўринни қўлга киритган спортчилар 250 минг, кумуш медал совриндорлари 150 минг, бронза медал совриндорлари эса 75 минг доллардан мукофот пули олишади. Бундан ташқари тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринни қўлга киритган спортчилар учун ҳам мос ҳолда 30 минг, 10 минг ва 5 минг доллардан мукофот пули берилади.
Риода бўлиб ўтган олимпиадада қозоқ спортчилари 17 медалга эга бўлишди. 3 олтин, 5 кумуш ва тўққиз бронза. Бундан ташқари иккита тўртинчи ўрин ва олтита бешинчи ўринлар ҳам бор.
Шу тариқа давлат спортчиларга 4 миллион 590 минг доллар (1 миллиард 551 миллион 420 минг тенге) мукофот тарзида беради. Мукофот пуллари тенгеда долларнинг жорий курси билан тўланади.
Бундан ташқари ғолиблар доимий яшайдиган жойида уй билан таъминланади. Олтин медал совриндорига 3 хонали, кумуш медалга 2 хонали, бронза медалга 1 хонали уй берилади. Ғолиблар яна ўз вилояти ва спорт федерацияси тарафидан ҳам рағбатлантирилади.
Олтин медал совриндорлари:
1. Нижат Рахимов – оғир атлетика;
2. Дмитрий Баландий – сузиш;
3. Дониёр Елеусинов – бокс.
Кумуш медал совриндорлари:
1. Василий Левит – бокс;
2. Адилбек Ниязимбетов – бокс;
3. Жазира Жаппарқул – оғир атлетика;
4. Элдос Сметов – дзюдо;
5. Гюзел Манюрова – кураш.
Бронза медал совриндорлари:
1. Фархад Харки – оғир атлетика;
2. Карина Горичева – оғир атлетика;
3. Александр Зайчиков – оғир атлетика;
4. Иван Дычко – бокс;
5. Дариға Шакимова – бокс;
6. Эльмира Сиздиқова – кураш;
7. Екатерина Ларионова – кураш;
8. Галбадрах Отгонцэцэг – дзюдо;
9. Ольга Рыпакова - енгил атлетика.
Олимпиадада Қозоғистондан жами спортнинг 26 туридан 104 спортчи иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам Олимпиада ғолибларини тақдирлаш ҳақида фармонга имзо чекди.
Олтин медал совриндорларига 200 минг доллардан берилади:
1. Нуруддинов Руслан Шомилевич – оғир атлетика;
2. Дўсматов Ҳасанбой Маруфжон ўғли – бокс;
3. Зоиров Шахобидин Шокирович –бокс;
4. Ғоибназаров Фазлиддин Ҳасанбоевич –бокс.
Кумуш медал совриндорларига 100 минг доллардан берилади:
1. Ғиясов Шаҳрам Жамшидович –бокс;
2. Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли –бокс.
Бронза медал совриндорларига 75 минг доллардан берилади:
1. Аҳмадалиев Муроджон Қаххор ўғли –бокс;
2. Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли бокс;
3. Собиров Ришод Рашидович –дзюдо;
4. Ўрозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли –дзюдо;
5. Тасмурадов Элмурат Зулипхар-ули –греко-рим кураши;
6. Наврузов Ихтиёр Каримович – эркин кураш;
7. Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш.
Мукофот пуллари Марказий банкдаги ҳисоб рақамларига валютада ўтказилади.
Дунёда иккита давлатгина ғолибларга мукофот пули беришда Қозоғистондан олдинда. Булардан Озарбайжон олтин медал совриндорларига 510 минг доллар, Тайланд эса 314 минг доллар беради. Лекин бу сумма 20 йил давомида бўлиб-бўлиб берилади.