- 2020-04-30
Москва ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Михаил Трубниковнинг таъкидлашича, Москвада амалга оширилаётган зўравонликларнинг 75 фоизини Марказий осиёликлар амалга оширмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Трубников бу ҳақда "Аёлларга нисбатан зўравонлик профилактикаси ва унга қарши курашиш" мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилди. Унинг айтишича, 90 фоиз жиноятчилар Марказий Осиё давлатлари: Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлардир."
Агар қуруқ статистикани олсак, ўтган йилга нисбатан жиноятлар камайган. Бироқ бу ерда ушбу жиноят тури ҳақида ҳар доим ҳам хабар берилмаслигини назарда тутиш керак. Кўп ҳолларда зўравонликка учраган аёллар бу ҳақда деярли хабар бермайдилар", деб айтди Трубников.
Трубниковнинг таъкидлашича, зўравонлик ҳолатларининг камайишига асосий омиллардан бири муҳожирларнинг ўз юртларига қайтиб кетишлари бўлмоқда.
kun.uz дан олинди.