“Huawei” бошчиси ғарб компанияларига мурожаат қилди


  • 16 Сентябрь, 2019
  • 443

Жаҳоннинг энг йирик телекоммуникация компанияларидан бўлган “Huawei Technologies Co. Ltd” асосчиси ва президенти Жэнь Чжэнфэй ғарбдаги потенциал харидорлар билан 5G технологиясини бўлишиши мумкинлигини эълон қилди.

Жэнь тўлов эвазига мавжуд патент, лицензия, кодлар, техник чизмалар ва компаниянинг янгиликларини тақдим этишини билдирди.

Сотиб олувчига кодларни ўзгартириш ҳуқуқи берилади. Бу на “Huaweiна Хитой ҳукумати янги қурилган телекоммуникация инфраструктураси устидан назорат қила олмасигини англатади.

Жэннинг бундан мақсади “Huawei”га 5G соҳасида рақобатчи ҳосил қилишдир. Унинг фикрича, бу қарор кўплаб ғарб давлатлари Хитой компанияси мобил алоқаси учун жиҳозлар етказиб беришидан хавфсирашининг олдини олади.

“Huawei” компанияси бир неча ривожланган давлатларда тўсиқларга дуч келмоқда. Чунки Вашингтон компанияни Хитой ҳукумати билан тил бириктириб, жосуслик қилишда айбламоқда. “Huawei” эса бунинг барчасини инкор этмоқда.

Жорий йилнинг май ойида АҚШ савдо вазирлиги “Huawei” ва унга боғлиқ юридик шахсларни “қора рўйхат”га киритиб, Америка фирмаларидан сервис ва эҳтиёт қисмларини сотиб олишини чеклаб қўйди.

Лекин ўтган ойда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс “Huawei” билан савдо қилиш муддатини яна 90 кунга чўзиб, 19 ноябргача этиб белгилади.


Бошқа мақолалар