- 2013-08-29
Республикачи Дональд Трамп АҚШдаги 45-президентлик сайловида ғолиб бўлди.
Пенсильвания штатидаги 20 та овозни ютган Трамп тўплаган овозлари сонини 277 тага етказиб, АҚШ президенти бўлди. Ғалаба учун 270 та овоз тўплаши лозим эди.
Шу тариқа республикачи Трамп президентлик сайловларида 32 штатда ғалаба қозонди.
Бугунгача Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтоннинг ғалабаси тахмин қилинаётган эди. Бироқ, воқеалар ривожи ўзгача тус олди. Айни вақтдаги натижаларга кўра, Республикачилар партияси номзоди жами 48,1 фоиз овоз тўплаб Клинтонни 0,9 фоизга ортда қолдирмоқда.
Сайлов деярли якунига етиб бормоқда. Клинтонда имконият қолмаган, дейиш мумкин. “CNN”нинг ёзишича, Клинтон сайловдаги мағлубиятини тан олиш учун Дональд Трампни чақирган.