- 2023-06-24
АҚШнинг Флорида штатида сўнгги 100 йилликнинг энг кучли “Милтон” тўфонининг келишини кутишмоқда. Мутахассислар ушбу тўфоннинг жуда кучли бўлишини ва штатнинг соҳил чизиғини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлигини айтишмоқда.
Мутахассислар тўфон Флориданинг ғарбий соҳилидаги барча пляжларни қоплаб олиши борасида огоҳлантиришмоқда. Уларнинг фикрича, 95% пляжлар сув остида қолади.
Синоптиклар тахминига кўра, кучли ёмғир ва катта тезликдаги шамоллар нафақат соҳил бўйида, балки штатнинг ички минтақаларида ҳам кучли сув тошқинларига сабаб бўлади. Соҳил бўйида тўлқинлар баландлиги 3-4 метргача етади.
Ҳозирда штатнинг 5 миллионга яқин аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилинмоқда. Штатдаги учинчи катта шаҳар бўлган Тамп мери тўфон ҳудида қолиш ўлим билан тенглиги ҳақида аҳолини огоҳлантирди.
Флорида қамоқхоналардаги 4,5 минг маҳбус ҳамда штатдаги авиабаза ҳам эвакуация қилинди.
“Милтон” тўфони Атлантика океанидаги жорий тўфонлар мавсумидаги 13-тўфон ҳисобланади.
Яқинда америкаликлар “Хелен” номли кучли тўфонни бошдан ўтказишганди. Ушбу тўфонда 200 га яқин одам ҳалок бўлганди. Расмий ҳокимият “Хелен” тўфонини ўлканинг материк қисмида сўнгги 20 йилда юз берган энг кучли тўфон деб баҳолади.