Зилзила қурбонлари сони 300га етди


  • 27 Августь, 2016
  • 1090

Италиядаги зилзила қурбонлари сони 300га яқинлашди. 24 август куни Италиянинг марказий вилоятларида 6.2 магнитудагача зилзила юз берди ва бунинг оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Ер қимирлаши учта вилоят – Лацио,  Умбрия ва Маркеда бинолар зарарланишига сабаб бўлган.

Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 278 кишига етган. Қутқарувчилар Аматриче,  Аккумоли, Пескара ва Аркуата-дель-Тронто шаҳарларида  вайроналар орасидан одамларни қидиришда давом этмоқда.

25 август куни ҳам Италиянинг марказий ҳудудларидан бирида 4,5 магнитудали зилзила юз берди. Ер қимирлашининг маркази Рим шаҳридан шимоли-шарқда ва Л’Акуила шаҳридан 55 километр шимолда жойлашган. Мазкур зилзила оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.  

Италияда сўнгги 15 йилликда энг вайронкор зилзила 2009 йилда содир бўлганди. Ўшанда  Л’Акуила  шаҳрида бўлган фалокатда 300дан ортиқ одам ҳалок бўлган. 

Ушбу муносабат билан Италияда 27 август куни 278 кишининг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзила сабаб мотам эълон қилинди. Мотам муносабати билан Италия ҳудудидаги барча ҳукумат биноларидаги давлат байроғи туширилади.


Бошқа мақолалар