Ливияда сел фалокати


  • 14 Сентябрь, 2023
  • 134

Ливияга келган Даниэл довули Дерне шаҳрида фалокатга сабаб бўлди. Шиддатли ёғингарчилик натижасида дамбадан тошган сув Дернеда камида 6 минг кишининг ўлимига ва 10 минг кишининг бедарак йўқолишига олиб келди.

Ливиянинг шарқида юз берган Даниэл довули ўлка тарихининг энг йирик табиий офатларидан бирига сабаб бўлди. Айниқса Дерне шаҳрида ёғингарчилик дамбаларнинг қулашига олиб келди.

Шимолий Африка давлатида юз берган фалокат натижасида минглаб кишилар қурбон бўлди.

Минглаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган ёғингарчилик миқдори сўнгги 40 йилда қайд этилган энг юқори миқдор бўлганлиги маълум қилинди.


Бошқа мақолалар