- 2019-11-13
Ўзбекистоннинг марказий телеканаллари тарихида илк бор президент Ислом Каримовнинг хасталиги ҳақида хабар берди.
Президентнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарни ҳар куни эфирга узатиладиган “Ахборот” дастури орқали эълон қилишди. Аввалроқ 78 ёшли Ислом Каримовнинг хасталиги ҳақидаги хабар расмий хабар агентлиги сайтида чоп этилганди. Бундан ташқари Вазирлар маҳкамаси ҳам ушбу хабарни тасдиқлади. Вазирлар маҳкамаси хабарида “Мутахассислар фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва кейинги даволаш жараёни маълум вақт талаб қилади” дейилган.
Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, мустақил Ўзбекистоннинг 25 йиллик тарихида президент соғлиги ҳақида ҳеч қачон расмий нашрлар орқали хабар берилмаган.