Француз дипломатлари ўлкадан қувилди


  • 28 Декабрь, 2023
  • 83

Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг Бакудаги элчихонасининг икки нафар ходимини “персона нон грата” (исталмаган киши) эълон қилиб, 48 соат муҳлат ичида ўлкадан чиқиб кетишини талаб қилди.

Озарбайжон ташқи ишлар вазирлигидан берилган берилган баёнотда Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Буайон вазирликка чақирилганлиги билдирилди.

Ташқи ишлар вазирлиги “Франция республикасининг Озарбайжондаги мухтор элчиси Анн Буайон 26 декабрь куни ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Франция элчихонасининг икки ходими дипломатик шартларга мос бўлмаган ва 1961 йилги Вена конвенцияси “Дипломатик алоқалар ҳақида” бўлимига зид фаолиятлари сабабли Озарбайжон ҳукумати тарафидан огоҳлантирилди ҳамда персона нон грата деб эълон қилингани элчи эътиборига тақдим этилди.

Бу кишиларга 48 соат ичида Озарбайжон ҳудудини тарк этишлари талаби қўйилди ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлигининг протест нотаси Франция элчисига тақдим этилди” деб расмий маълумот берди.


Бошқа мақолалар