- 2024-09-17
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Тошкент вақти билан 15:16 да жон берди. Бу ҳақида “Fergana News” агентлиги хабар бермоқда. “Flashnord” журналистларининг хабарига кўра, “Уза” агентлиги президентнинг вафоти ҳақида сешанба куни эрталаб расмий равишда эълон қилади. “Фергана” агентлиги бошлиғиДаниил Кислов “Life.ru”га хабар беришича, каримовнинг ўлими ҳақидаги расмий хабар эртага эълон қилинади. Каримовнинг вафотини Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов тасдиқлади. Бундан кейин “Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси президенти Надежда Атаева “Дождь” телеканалига Ўзбекистон президентининг вафоти ҳақида иккита манбадан: ҳуқуқни сақловчи органлар ва тиббиёт муассасаларидан маълумот олганини билдирди. Бунга қарамай Ўзбекистон президенти аппаратидаги РИА “Новости” манбаси бу хабарни тасдиқламади. Агентлик суҳбатдоши “Унинг ҳолати барқарор” деди. Республика раҳбариятига яқин манба ҳам “Интерфаксом” билан суҳбатда ушбу хабарни тасдиқламади.
Душанба куни президентнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева отасининг миясига қон қуйилиши оқибатида касалхонага ётқизилганини хабар берганди.
Лола Каримова ўзининг Facebook ва Instagram аккаунти орқали “Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида бизнинг оилада ўтган ҳафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман. Шанба куни адамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар. Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан барқарор деб баҳоланмоқда” деб ёзди.
Кремлда Россия президентининг матбуот котиби Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг соғлиги ёмонлашиши муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.
Аввалроқ Каримовнинг яқинлари бир неча бор инсульт ҳақидаги хабарни рад этишганди. Лекин соғлиги ҳақидаги янги хабарлар расмий давлат матбуот хизматлари тарафидан эълон қилинди. Каримовнинг касалхонага ётқизилгани ҳақида вазирлар маҳкамаси хабар берди. Хабарда президент стационар даволаш жараёнида эканлиги айтилган. Бу ҳақда бошқа тафсилотлар берилмаган.
Каримовнинг вориси ким бўлади деган савол ҳали очиқлигича қолмоқда. Тахтни эгаллаш учун энг яхши имконият 59 ёшли бош вазир Шавкат Мирзияевга тегишли. У ушбу лавозимни 2003 йилдан бери эгаллаб турибди.
Иккинчи кандидат бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молиявий-иқтисодий блок раҳбари Рустам Азимовдир.1998 йили у молия вазири бўлган, 2000 йили бош вазир ўринбосари ва макроиқтисодиёт вазири, 2003 йилдан эса иқтисодиёт вазири ва бош вазир ўринбосари, 2007 йилдан бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
2008-2011 йилларда юқори сиёсий фаоллик кўрсатиб, ҳокимиятнинг юқори чўққиларига интилган Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова эса тахт учун курашдан четлатилиб, бир қанча Европа давлатларида унга қарши жиноий иш очилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллардаги шов-шувли жанжалгача Гулнора Каримова Марказий Осиёдаги энг қудратли аёллардан бири ҳисобланарди. 2013 йил кузидан бошлаб у бирданига ҳокимиятини қўлдан бой бера бошлади. Унинг яқинлари таъқибга олинди. 2013 йил ноябрь ойида эса Гулнора президент постидан воз кечишга мажбур бўлди.
Ислом Каримов 1938 йили 30 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Совет иттифоқи даврида Ўзбекистон ССР коммунистик партиясининг МК биринчи котиби лавозимида ишлаган (1989-1991). Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён давлатни бошқариб келмоқда. 1990-1992 йиллари Ўзбекистон ҳукумати бошлиғи, кейин президент сифатида. Биринчи сайловда 86% овоз тўплаган, кейингиларда эса 90%дан юқори.