Қирғизистон президенти истеъфога чиқди


  • 17 Октябрь, 2020
  • 352

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ўз вазифасидан истеъфога чиқди. Жээнбеков ўлкада қон тўкилишини истамаслигини сабаб қилиб кўрсатиб, ушбу қарорга келганини айтди.

4 октябрдаги сайловлардан буён мухолифатнинг норозилик намойишлари уюштираётган Қирғизистонда босим остида қолган президент Сооронбай Жээнбеков лавозимдан ўз ихтиёри билан истеъфога чиққанлиги маълум бўлди. Жээнбеков баёнотида қон тўкилишини истамаслигини таъкидлаб “Тарихда ўз ватандошларини ўққа тутган президент сифатида қолишни истамайман” деди. У 2017 йилдан президент лавозимида фаолият кўрсатаётган эди.

Сайлов натижаларини бекор қилиб, сўнгра ҳукуматни ҳам истеъфога чиқарган 61 ёшли Жээнбеков ўзи ҳам истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Лекин аниқ бир вақтни билдирмаганди.

Қирғиз парламенти ўтган ҳафта намойишчилар томонидан қамоқдан чиқфарилган Садир Жапаровнинг номзодини бош вазирликка кўрсатганди. “Ата журт” партиясининг собиқ депутати бўлган Жапаров 2013 йилги норозилик намойишларида юқори лавозимли амалдорни асирга олганлиги айби билан қамоққа олинганди. Жээнбеков Жапаровнинг номзодини тасдиқлашни хоҳламаганди.


Бошқа мақолалар