- 2013-01-16
Туркманбошини улуғлаб кўшиқ айтганидан кейин, туркман президентининг ўлиб бергани - Юлдуз Усмонованинг «Роковая певица» мақомидаги биринчи иши бўлганди.
Кейинчалик «Примадонна», катта сахнага қайтиш ниятида президент оиласига яқинлашди ва Гулнора Каримова билан тунги клубларни қиздира бошлади. 2013 йилнинг март ойида Юлдуз президентнинг қизига атаб «Гулисан» дея хониш қилди.
Орадан бироз вақт ўтиб ўтмай, Гулнора уй қамоғига тушди, бизнес империяси парчаланди.
Ўтган йилнинг декабр ойида Юлдуз Уманова Ислом Каримовни мўлжалга олди. Ўзининг янги албомини тақдим қилар экан, у йиғилганлар олдида диктатор президентни «Подишох» деб атади ва унга атаб қўшиқ куйлади.
Юлдузнинг «орқали» эканини биладиганлар, хадик билан Оқсаройдан нохуш янгиликларни кутаётганида, бундай хабар, қўшиқ премьерасидан сўнг 2 кун ўтгач, Самарқанддан келди - Ислом Каримовнинг акаси Ибод Каримов оламдан ўтди.
«Ислом Додани худо бир сақлади, жодугарни хониши унга таъсир қилмади», дейишди ўзаро сухбатларда Тошкентнинг бомонди ...
Юлдуз Усманова бунга қаноат қилмади шекилли, «Хап санларними!» деди ва шу йилнинг июнь ойида Тошкентга йиғилган ШОС анжумани хақида қўшиқ куйлаб юбордию ...
Хамманинг нафаси ичига тушиб кетди.
Шу қўшиқ туфайлими ёки бошқа сабаблари борми, ШОСнинг Тошкент анжуманидан сўнг бу ташкилотнинг аъзо мамлакатлар орасида ўзаро ишончсизлик кайфияти кучайгани кўринди. Россиянинг Қирғизистон, Тошкент ва Қозоғистон билан алоқаларида етарлича ўсиш кузатилмади.
Куни кеча ўзбек президенти Ислом Каримовнинг соғлиги ёмонлашгани (ўлгани), Юлдузнинг «Подшохим» қўшиғи мўлжалга кеч бўлсада етиб келганини билдиряпти.
Энг сўнгги «миш миш» ларга кўра эса, Юлдуз Усмоновага Россия олигархларидан ғалати таклиф тушган. Россиялик миллиардерлар Юлдуз Усмоновадан президент Путин хақида хам қўшиқ куйлашини илтимос қилишибди.
Улуғбек Ашур