Лабз қолмабди


  • 1 Февраль, 2012
  • 1577

 Африкага сафарига борган турист кучукчасини ҳам бирга олиб кетибди. Бир куни сайр қилиб юрган кучукча саванналарда адашиб қолибди. Шу пайт ўзи томон емоқчи бўлиб келаётган леопардни кўриб қолибди. Кучукча нима қилишини билмай атрофига аланглаб суякларга кўзи тушибди. Билмагандай бўлиб бориб, леопардга терс қараган холда суякни ғажий бошлабди. Леопард яқин қолганда "Оҳ, қандай даззатли леопард-а, атрофда шунақасидан яна бормикин?" депти. Буни эшитган леопарднинг юраги орқага тортиб кетиб, дарахтга чиқиб олиб "Зап вақтида қутилдим-а" деб шукр қила бошлабди. Буларни бошидан буён кузатиб турган маймун кучукчани фош қилиб бунинг эвазига леопарддан унга тегмаслик хақида ваъда олмоқчи бўлиб шартта дарахтга чиқиб, леопардга ҳақиқатни очибди. Қаттиқ ғазабланган йиртқич маймунга "Устимга мин, лаънатининг таъзирини берайлик" дебди. Леопарднинг шашт билан келаётганини кўрган кучукча яна орқасини ўгирибди. Йиртқич яқинлашиб отланмоқчи бўлганида кучукча:

"Бу Маймун қайга йўқолди? Бир соат бурун леопард олиб келаман деб ваъда бериб кетганди. Ҳайвонларда хам лабз деган нарса қолмабди ўзи." - деб ғудранибди ўз-ўзига.

 


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-22
Вафодор
  • 2012-03-21
Зарба
  • 2012-03-30
Телефон