- 2023-11-10
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Алматига хизмат сафари вақтида Қозоғистон-Хитой чегарасида қурилаётган Нуркент шаҳрининг бош режаси билан танишди. Бундан ташқари Назарбоев Талдиқорғаннинг бош режаси ва Жаркент-Хоргосни ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Янги Нуркент шаҳри “Хоргос-Шарқий дарвоза” махсус иқтисодий ҳудуд таркибига киради. Бу замонавий шаҳар бўлиб, 100 минг аҳоли яшайди. Умумий майдони 300 гектар. Ушбу шаҳар қурилиши 2020 йилга тугатилиши керак. Шаҳар келажакда янги Ипак йўлининг таянч нуқталаридан бири бўлади.
Президент бундан ташқари Талдиқорған шаҳрига хизмат сафари билан бориб, у ерда транспорт, қишлоқ хўжалик ва ижтимоий-маданий объектларни кўздан кечирди.