- 2019-01-18
Қозоғистон миллий банки банкнотнинг ҳақиқийлигидан шубҳаланган ватандошларга ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилишни маслаҳат берди. Бу ҳақда сўнгги кунларда “WhatsApp” мессенжери орқали тарқатилаётган гўёки сохта 10 минг тенгеликлар ҳақида хабарга изоҳ бериб “Агар қўлингизга ҳақиқийлигига шубҳа туғдирувчи банкнот тушиб қолса, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилишингиз керак. Асло бу пулни бошқаларга ўтказишга уринманг, акс ҳолда сиз жиноий жавобгарликка тортиласиз. Ёхуд марказий банкнинг филиалларига мурожаат қилиб, шубҳали банкнотни экспертизага бериш мумкин” дейилди.
Ижтимоий тармоқларда 10 минг тенгелик банкнот сурати ва бу пуллар банкда қабул қилинмаслиги ҳамда уларнинг сохталиги махсус аппаратларда аниқланиши ҳақида аудиоёзув тарқалди.
Ҳақиқий 10 минг тенгелик банкнотда расмлар аниқ бўлади;
- ёруғга тутганда афсонавий қуш Самруғ ва 10 000 рақамлари аниқ кўринади;
- кабутар расмидаги ҳимоя элементи қараш бурчагини ўзгартирганда рангини яшилдан олтинрангга ўзгартиради;
- ҳимоя ипи қиялиги ўзгартирилганда рангини жигаррангдан олтинрангга ўзгартиради;
- банкнотнинг олд тарафида бармоқ билан сезиладиган бўртиб чиққан юқори рельефли элементлар мавжуд.