Қотил Шимон Перес ўлди


  • 28 Сентябрь, 2016
  • 1128

Исроилда бош вазир ва президент лавозимларида фаолият кўрсатган 93 ёшли сиёсатчи Шимон Перес кеча тунда жон топширди. Перес 13 сентябрда Тель-Авив яқинидаги шифохонага инсульт ташхиси билан ётқазилганди. У ўз ҳушида бўлиб, соғлиғи барқарор дея баҳоланган. Шифокорлар ўша куннинг ўзида уни сунъий кома ҳолатига ўтказишга қарор қилишган.  27 сентябрда Переснинг соғлиғи кескин ёмонлашгани маълум бўлган. Шифокорлар унда буйрак етишмовчилиги ва бошқа салбий аломатларни аниқлашган.

Исроилда 2007-2014 йилларда президент бўлган Пересга 5 сентябрь куни юрагига кардиостимулятор қўйилганди.

Перес Исроилнинг яширин ядро дастурининг инженери сифатида танилган. Исроилда 7 йил президентлик қилган Перес 2009 йили Швейцарияда ўтказилган Жаҳон иқтисодий форумида Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан таранглик вужудга келганди.

Ғаззо ва Ўрта Шарқда тинчлик мавзусидаги йиғилишда Переснинг сўзлари ортидан эътироз билдирган Эрдўғон йиғилишни тарк этганди.

Перес икки марта бош вазир ва бир марта президент лавозимларида ишлади. 66 йилдан ортиқ сиёсий карьерасида 12 та ҳукуматда турли вазирликлар раҳбарлари лавозимларини эгаллаган.

Исроил озодлик уруши даврида кўплаб дипломатик ва ҳарбий лавозимларда фаолият кўрсатди.

Шимон Перес 1994 йили Ясир Арофат ва Ицхак Рабин билан тинчлик учун келишувда ташқи ишлар вазири сифатида иштирок этгани учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Шимон Перес ёшу-қари, гўдак-аёл демасдан минглаб фаластинликларни ўлдиргани учун “Гўдак қотили” деб номи чиққанди.


Бошқа мақолалар