- 2012-12-18
Британияга янги бош вазир бўлган Риши Сунак дунё нашрларида биринчи саҳифалардан тушмаяпти. Британия тарихидаги энг ёш бош вазир бўлган Риши Сунак билан аёли ҳинд миллиардерининг қизи Акшата Мурти 730 миллион стерлинг бойлиги билан оламнинг диққатини тортмоқда.
Британия ичида ҳам таги ҳинд бўлган бош вазири Сунакнинг бойлиги кўп гапирилмоқда. Риши Сунак Шарқий Африкадан Британияга кўчиб келган ҳинд оиланинг фарзанди бўлиб, 1980 йили Саутгемптонда туғилган. Ўлканинг қадимий ва нуфузли мактабларидан бири бўлган Винчестер коллежида таълим олган кейин Оксфорд университетида ва ундан сўнг ҳинд миллиардернинг қизи билан танишган. Кейин АҚШдаги Стэнфорд университетида ўқиди.
АҚШдаги таълимдан кейин инвестицион банк “Goldman Sachs”да таҳлилчи бўлиб иш бошлаган Сунакнинг сиёсий ҳаёти илк бор 2015 йили Ричмонддан муҳофазакор (ўнг) партия депутати бўлиб сайланганидан бошланди.
“Sunday Times”га кўра, собиқ банкир бўлган Сунак ва аёли Мурти 730 миллион стерлинг бойликка эга ҳамда ўлканинг бойлари рўйхатида 222-ўринда туради.
Қирол Карл III-чи ва аёли Камиланинг бойлиги 300-350 миллион стерлинг деб баҳоланади. Сунак Британия қиролининг бойлигидан деярли икки баравар кўп бойлиги билан ўлка тарихида қиролдан бой бўлган бош вазир сифатида ўрин олди.