CIA-МОССАД маҳсулоти


  • 29 Декабрь, 2014
  • 1318

АҚШлик тадқиқотчи журналист доктор Кевин Барретнинг сўнгги мақоласи катта шов-шув уйғотди. Кевин Баррет “ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати) CIA ва Моссаднинг лойиҳасидир. Ташкилотнинг лидери Бағдодий ҳам махсус тайёрланди” деди.

АҚШ, Европа, Эрон, курдлар ва ҳатто Асад каби зид қутбларни бир сафга жамлаган ИШИД ҳақидаги мақола Эроннинг инглиз тилида эфирга чиқадиган телевиденияси “Press TV”нинг интернет саҳифасида эълон қилинди.

“Абу Бакр Ал Бағдодий ким?” номли мақолани ёзган доктор Баррет “ИШИД ва унинг лидери Абу Бакр ал Бағдодий АҚШ разведка ташкилоти CIA ва Исроил махфий ташкилоти Моссаднинг ҳамкорликдаги маҳсулотидир. Бу террор гуруҳи мана шу икки махфий ташкилот томонидан анча йиллар олдин айнан бу кунлар учун тайёрланганди. Абу Бакр Бағдодий 1978 йили Джонстоунда 911 нафар издоши билан бирга ўз жонига қасд қилган роҳиб Жим Жонеснинг “исломий” версияси. У махсус тайёрланган лойиҳанинг бир бўлаги. Бу лойиҳа устида Моссад ва CIA агентлари биргаликда ишладилар. Минтақада юз бераётган воқеларга назар ташласак, лойиҳанинг бир мунча муваффақиятга эришганини кўрамиз” деди. Бу ёзув АҚШ ва Исроилда безовталикка сабаб бўлди. Тель-Авивга яқин манбалар Кевин Барретнинг ёзувларини қабул қилиб бўлмаслигини айтишди. Вашингтон эса бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.

 


Бошқа мақолалар