- 2013-11-02
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қийин турмуш шароитлари остида қолган оилаларнинг кредит бўйича қарзларидан кечиш ҳақида фармонни имзолади. Меҳнат ва ижтимоиий ҳимоя вазирлиги ҳозирги вақтда қанча қозоғистонлик кам таъминланганлар категориясига киришини маълум қилди. Янги фармон 500 мингга яқин қозоғистонликни қамраб олади.
Фармонга кўра, кўп болали, боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа оладиган, ногирон фарзандлари бор оилалар, болалигидан ногирон бўлган 18 ёшдан ошганлар, манзилли ижтимоиий ёрдам олувчилар ва етим болаларнинг кредит бўйича қарзлари кечилади. Меҳнат ва ижтимоиий ҳимоя вазирилиги маълумотларига кўра, ҳозирда Қозоғистонда 345 475 та кўп болали, 169 855 та боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа оладиган, 98 580 та ногирон фарзандлари бор ва болалигидан ногирон бўлган 18 ёшдан ошган оила мавжуд.
Бундан ташқари манзилли ижтимоий ёрдам пули олувчилар 282 615 оилани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, оиланинг кредитдан умумий қарздорлиги 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра 3 миллион тенгедан ошмаслиги керак. Битта қарздорнинг ўчириладиган қарзи 300 минг тенгедан ошмайди.
Ҳозирда ўлкада 500 минг киши қарзларини тўлай олмайдиган ҳолатда эканлиги ва одам бошига ўртача 788 доллар қарздорлик мавжуд эканлиги айтиб ўтилди.