- 2021-05-17
Ўзбекистон транспорт вазирлиги маълум қилишича, жорий йилнинг 19 январидан Қозоғистон ва қўшни давлатлар билан халқаро автобус йўналишлари қайта йўлга қўйилади.
Об-ҳаво шароитлари туфайли Ўзбекистондан Қозоғистонга борадиган автобус қатновлари 13 январдан тўхтатилганди.
Энди транспорт вазирлиги хабарига кўра барча халқаро қатновлар қайта тикланади.
“Тошкент” автовокзалидан Москва, Алмати ва Астана шаҳарларига йўлга чиқади. Қуйида Тошкент шаҳридан қатнайдиган халқаро автобус йўналишлари рўйхати келтирилган:
Тошкент – Москва - 12:00, билет баҳоси - 1 011 000 сўм (41 553 тенге);
Тошкент – Алмати - 16:00, билет - 200 000 сўм (8 220 тенге);
Тошкент – Астана - 16:00, билет - 361 000 сўм (14 838 тенге);
Тошкент – Туркистон - 17:00, билет - 111 000 сўм (4 562 тенге);
Тошкент - Қизилўрда - 18:00, билет - 161 000 сўм (6 617 тенге);
Тошкент – Алмати - 18:00, билет - 200 000 сўм (8 220 тенге);
Тошкент – Бишкек - 18:00, билет - 261 000 сўм (10 727 тенге).