- 2016-10-29
Озарбайжон Эронга тегишли ҳарбий самолётнинг икки ўлка чегарасида парвоз амалга ошириши ортидан Эроннинг Бокудаги элчиси Аббос Мусавийни ташқи ишлар вазирилигига чақирди ва норозилик нотасини берди.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги билан ташқи ишлар вазирлигидан биргаликда берилган баёнотда Эронга оид ҳарбий самолётнинг маҳаллий вақт билан 09:44 дан 10:26 гача икки ўлка чегарасида Зенгилан билан Билесувар туманлари орасидаги йўналишда парвоз қилганлиги билдирилди.
Баёнотда Эрон самолёти чегарага 3-5 км масофада учганлиги, баъзан айнан чегара устида учганлиги айтилди.
Ҳар қандай ҳарбий самолётнинг қўшни ўлканинг чегарасига яқинлашишида олдин огоҳлантириш берилиши ҳақида ҳалқаро қабул қилинган қоида борлиги тилга олинган баёнотда қуйидагилар ёзилди:
“Бу қоидага зид равишда Эрон ҳарбий самолётининг чегарага яқинлашиши ва чегара устида учиши граждан авиация хавфсизлигига таҳдид қилмоқда ва икки ўлка орасидаги алоқаларни таранглаштирмоқда. Бир ҳарбий самолётнинг Озарбайжон ишғолдан қутқарган тупроқлари яқинларида ярим соатдан кўп учиши Озарбайжонга қарши фитна ва душман муносабатидир. Эроннинг 2022 йили Озарбайжон чегараларига яқин жойда кенг миқёсда ҳарбий амалиёт ўтказганлигини ёдга солмоқчимиз. Эронни шундай фитнали одими туфайли қаттиқ қоралаймиз. Бу борада зудлик билан изоҳ беришини кутамиз.”