- 2024-07-11
Озод Сурия армияси (ОСА) кучлари Дабиқни ДАИШ террористларидан тозалади. Туркия бошчилигидаги операция президент Тоййиб Эрдўғоннинг “Дабиққа киряпмиз” деганидан 24 соат ўтмай муваффақиятли якунланди.
“Фирот қалқони” операциясида Ал-Бобга йўналган ОСА аскарлари ДАИШга оғир зарба берди. Ҳаракатнинг 54-куни Туркия қуролли кучлари дастаги билан илгарилашда давом этган ОСА ҳарбийлари Савран, Хайтун, Аршоқ ва Гейлания қишлоқларини ўз назоратига олганидан кейин Дабиққа кирди. ДАИШнинг Дабиқдаги байроғи туширилди. ОСАнинг Дабиқ ва Савран Султон Мурод дивизияси дала қўмондони Юсуф Солиҳ “Султон Мурод дивизияси қўмондони Феҳим Исо ва аскарлар шу он Дабиққа киришди. Дабиқдаги ДАИШ байроғи туширилди. Бу байроқни туширдик, лекин ерга ташламадик. Чунки бу байроқда жаноби пайғамбаримизнинг муҳри бор. Навбатдаги нишонимиз Ал-Боб. Бундан кейин Ад-Бобга илгарилаб, ДАИШга ўлдирувчи зарбани берамиз” деди. Туркия қуролли кучларининг Фирот қалқони ҳаракатида қўллаб-қувватлаган ОСА кучлари Азез-Джераблус чегарасида қўлга киритилган янги минтақаларда террор ташкилоти фойдаланган бомба механизмларини зарарсиз ҳолга келтириш учун ишга киришди.
Суриянинг шимолида террор ташкилоти ДАИШ учун рамзий маънога эга Дабиқ атрофи назоратга олинди. Дабиқда ДАИШ террористлари ўрнатган қўлбола бомба ва миналар зарарсиз ҳолга келтирилмоқда. Назоратга олинган қишлоқдаги ДАИШ террористлари Ал-Бобга қочгани маълум бўлди. Дабиқда ҳокимият бутунлай таъминланиши учун қишлоқнинг шимолий-ғарбидаги 4 та қишлоқни ҳам террористлардан озод қилиш ишлари бошланди.
Фирот қалқони операцияси давомида Суриянинг шимолидаги Аршоқ ва Дабиқдаги жанг ҳаракатларида ДАИШга тегишли 2 та мудофаа позицияси, 3 та назорат позицияси ва 1 та узатиш антенаси йўқ этилди. Ушбу операция давомида кўплаб ДАИШ терористлари ўлдирилди. ОСАдан 9 киши шаҳид бўлди, 28 киши яраланди. 1130 километр квадрат майдон террористлардан озод қилиниб, назорат остига олинди.
Фирот қалқонида учинчи босқич ДАИШнинг Шимолий Суриядаги сўнгги қалъаси Ал-Бобнинг олиниши бўлади. Бу нуқтада Дабиқнинг қўлга киритилиши стратегик жиҳатдан муҳим. Чунки ДАИШнинг бузуқ эътиқоди бўйича охирзамонни бошлатадиган қиёмат жанги бўладиган жой - Дабиқ, Ал-Бобдан 40 км масофада. Дабиқ, Усмоний империясининг араб тупроқларидаги 400 йиллик ҳокимиятининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. ДАИШ ўз сафдошларига мотивация бериш учун тинмай Дабиққа ҳеч ким кира олмайди. Чунки бу шаҳар қиёмат уруши чиқишига сабаб бўладиган жой. Бу ердаги уруш йилларга чўзилади. Мана шу жойдан бошлаб келаси нишонимиз Истанбул ва Рим бўлади деб тарғибот ва ташвиқот қилиб келарди. Ушбу минтақани асрлар давомида салбчилар билан мусулмонлар орасидаги урушларнинг маркази бўлган деб сўзларини қувватлашга ҳаракат қилишарди.
ДАИШ учун Дабиқнинг қўлдан бой берилиши террор ташкилотининг идеологиясига ҳам зарба бўлди. Йилларга чўзилиши ва Қиёмат уруши бўлишига ишониб келган Дабиқ шаҳри 24 соатга етмай ДАИШ каллакесарларидан озод қилинди. Баъзи ҳадисларни ўзларича талқин қилишга уринган ДАИШ Дабиқдаги қиёмат урушидан кейин Истанбул ҳам фатҳ этилишини айтиб, ўзларига тарафдор жалб қиларди. Дабиқ шаҳри шунинг учун ҳам ДАИШ учун рамзий маънога эга. “Римликлар Дабиқ ва Амакга кирмагунча қиёмат бўлмайди” ҳадисини ўзларига далил қилиб кўрсатган террор ташкилоти яҳудийлар ва христианлар Армагеддон деб атайдиган сўнгги урушнинг Дабиқда юз беришига қаттиқ ишонарди. Шаҳарнинг қўлдан бой берилиши террорчиларнинг эътиқодий аргументларидан бирининг йўқ бўлишига олиб келди.