- 2017-10-31
Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Эрон ядро қуроли бўйича ишларини тўхтатмаса, ўлкаси ҳам айни йўл тутишини маълум қилди.
Муҳаммад бин Салмон “CBS” телеканалига берган интервьюсида “Саудия Арабистон ядро қуролига эга бўлишни истамайди. Лекин Эрон ядро қуроли ишлаб чиқса, энг қисқа вақтда биз ҳам ишлаб чиқарамиз” деди.
Ўрта Шарқдаги бу икки ўлка Яман каби ўлкаларда рақиб гуруҳларни қўллаб-қувватлаб, бир-бири билан уруш ҳолатида.