WhatsAppдан яхши янгилик


  • 20 Октябрь, 2016
  • 1059

Ҳозирги вақтда миллионлаб одам фойдаланадиган мессенжер WhatsAppда яна бир жуда муҳим янгиланиш бўлди. Бугундан бошлаб WhatsAppда янги имкониятларга эга бўласиз. 

WhatsApр мессенжери iPhone учун бугун янгиланиш юборди. Янгиланиш билан фотосурат ва видео устида дизайн ишлари юритиш имконияти пайдо бўлди. Энди амалга оширган дизайнларни WhatsApp мессенжери орқали дўстларингизга юборишингиз мумкин. Лекин ҳали GIF форматини дастакламайди.

WhatsAppда энди фотосурат ва видеолариннг устига чизишингиз, ёзув ва смайликлар қўйишингиз мумкин. Ранг танловчининг чапга суриш билан қалам қалинлиги ёки ёзув стилини ўзгартира оласиз. Чизаётганда ҳам иккита қаламдан бирини танлашингиз мумкин. 

Яна бир тарафдан гуруҳ бошқарувчилари боғланишни бўлишиб, иштирокчиларни гуруҳга таклиф қилиши мумкин. Бунинг учун гуруҳ ҳақидаги маълумот экранидан “Гуруҳга таклиф қилиш” тугмачисини босиш кифоя. 


Бошқа мақолалар