- 2018-03-06
Март ойи билан оламда баҳор нафаси сезила бошлади. Ҳамма ўзини ёз ойларига тайёрлаш учун парҳезга киришиб кетди. Қиш мавсумида кеч соатларда ейилган овқатлар, секинлашган метаболизм ва ҳаракатсизлик қорин атрофида ортиқча ёғлар тўплади. Озиқланиш ва парҳез мутахассислари баҳор келиши билан вужудимизни тозалаш ва янгилаш учун нималар ейишимиз кераклигини сизларга тавсия қилмоқда.
Апельсин: Грипп ва шамоллашдан ҳимоялайди. Қон босимини мувофиқлаштиради. Жигарни турли хасталиклардан муҳофаза қилади.
Олма: Таркибидаги С витамин орқали ракдан ҳимоя қилади. Иммунитетни кучайтиради. Холестеринни туширади.
Лимон: Вужуддаги токсинларни чиқариб ташлашга кўмаклашади. Ҳазм қилишни осонлаштиради. Қон ва баданни тозалайди. Эрталаб бир пиёла илиқ сув билан истеъмол қилиш вужудни тозалашга ёрдам беради.
Сабзи: Юрак, кўз, терини озиқлантиради. Юрак касалликларидан ҳимоялайди.
Броколи: Таркибида юқори миқдорда антиоксидин мавжуд. Кўплаб сабзавотлар ўрнини босадиган броколи вужудни токсинлардан тоазалайди.
Лавлаги: Таркибида кўп миқдорда калций ва темир моддалари бор. Ички аъзоларимизни тозалайдиган лавлаги бундан ташқари қонни ҳам янгилайди.
Исмалоқ: Қон айланишини фаоллаштиради. Инфекцияларга қарши курашни кучайтиради. Рак ва алцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади.
Артишок: Жигарга нафи тегадиган озиқлар деганда хаёлимизга биринчи бўлиб артишок келади. Ўт пуфаги, буйрак ва ичакларнинг яхши ишлашига ёрдамлашади.
Сарсабил: Буйрак ва жигарга фойдали. Одамни сокинлаштиради. Теримизни юмшатади. Холестеринни туширади.