Қирғизистонда ҳукумат истеъфо этди


  • 26 Октябрь, 2016
  • 938

Қирғизистон президенти Атамбаев Социал демократ партиясининг коалициядан чиқиб кетиши ортидан ҳукуматни истеъфога чиқарди.  

Қирғизистонда социал демократик партиясининг коалициядан чиқиб кетиш қароридан кейин Сооронбай Жээнбеков бош вазир бўлган коалиция ҳукумати ўз истеъфосини маълум қилди. 

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев апрель ойида 4 партиядан ташкил этилган коалиция ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. 

Президент матбуотининг хабар қилишича, Атамбаев республика ҳукуматининг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чеккан. Бош вазир ва ҳукумат аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби аъзолари ва маъмурий тизимларнинг раҳбарлари тайинлангунига қадар улар ўз вазифаларини давом эттириб туради.

Атамбаев лидери бўлган социал демократ партияси аввалги кун конституция референдумига қарши бўлган социалист Ата мекен партияси билан ортиқ бирга ишлай олмаслиги баҳонаси билан коалициядан чиққанлиги айтилганди. 


Бошқа мақолалар