Ўзбекистонда бугун GSM хизматлари тақиқланади


  • 1 Августь, 2016
  • 1142

Ўзбекистон бугун ўтказилаётган олий ўқув юртларига кириш имтиҳонида абитуриентларнинг жавобларни кўчиришининг олдини олиши учун имтиҳонлар тугагунча GSM хизматлари ўчирилди.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатадиган GSM операторлари бугунги кириш имтиҳонлари сабабли хизматларини вақтинчаликка тўхтатди. GSM операторлари берган баёнотда Тошкент вақти билан соат 08.30 билан 13.30 орасида SMS, MMS, WAP, GRPS ва 3G хизматлари ўчирилишини маълум қилди. Бу қарор абитуриентларнинг имтиҳон вақтида телефонлари орқали кўчирмкашлигининг олдини олиш учун қабул қилинганлиги қайд этилди.

Баёнотда бу вақтда телефон орқали гаплашиш мумкинлиги айтилди. Пойтахт Тошкент шаҳрида имтиҳон ўтказиладиган бинолар жойлашган кўчаларда қатнов тўхтатилди, хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу йилги олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида 600 мингга яқин абитуриент қатнашмоқда.


Бошқа мақолалар