Қозоғистонда 3 та трасса пуллик бўлади


  • 24 Январь, 2019
  • 532

2019 йил 26 январдан Қозоғистондаги 3 та автойўлдан юриш учун пул тўланади. Ушбу татбиқ Астана-Темиртау (134 км), Алмати-Қапшиғай (42 км), Алмати-Хоргос (295 км) трассаларида йўлга қўйилади.

Енгил автомобиль учун Астана - Темиртау трассасида олдиндан тўланганда - 200 тенге, нақд тўланганда - 400 тенге. Алмати – Қапшиғай трассасида олдин тўланганда - 100 тенге, нақд - 200 тенге. Алмати - Хоргос олдин тўланганда - 300 тенге, нақд - 600 тенге. Тўловни пуллик участкадан чиқишда ҳам амалга ошириш мумкин. Ёки PayWay.kz сервиси, KazDriver мобил иловаси, Kaspi.kz, Сбербанк, АТФ Банк, Halyk Bank, Евразия банки, Capital Bank воситасида олдиндан тўлаш мумкин. Бундан ташқари, мобил телефон баланси орқали (Kcell, Activ, Beeline, SMS, USSD, mobile App, Web-илова) ҳам тўлов амалга оширилиши мумкин.

Олдиндан тўланганда енгил машиналар учун сумма икки баравар кам бўлади. Пуллик трассада юриш учун тўловдан қуйидагилар озод этилади:

1) хизмат вазифасини бажараётган махсус автотранспортлар

2) мунтазам йўловчи ташувчи автобуслар, қишлоқ хўжалиги транспортлари.

Хабарда пуллик трассалар ёнида яшовчи аҳоли учун йиллик абономент минг тенгени ташкил қилиши айтилди.


Бошқа мақолалар