Астанадан Алматига 3 та тезюрар поезд


  • 2 Ноябрь, 2016
  • 1117

2016 йил 11 декабрдан бошлаб Астана шаҳридан Алматига суткасига 3 та тезюрар поезд ҳаракат қила бошлайди. Хабарда “Йўловчилар талабини қондириш мақсадида Астана ва Алмати шаҳарлари орасида суткасига 3 та тезюрар поезд (№3/4, 701/702 ва 705/706) йўлга қўйилди. Поезд “Тулпор-Тальго” замонавий вагонларидан ташкил топган” деб айтилган. Ушбу график 2016 йил 11 декабрдан ишга тушади. 

Бундан ташқари 11 декабрдан бошлаб қуйидаги поездларнинг рақамланиши ўзгаради: “Алматы-2-Астана” №1/2 дан №701/702га; “Алматы-2-Петропавловск” №701/702 дан №705/706га; “Астана-Шимкент” №79/80 дан №707/708га. 

Шуни таъкидлаш керакки, “Алмати-2-Астана” №3/4 тезюрар поезди ва “Алмати-2-Шимкент” №11/12 Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган замонавий “Тулпор-Тальго” вагонларидан тузилади. 


Бошқа мақолалар