Саудия Арабистон элчиси виза тақиқини изоҳлади


  • 29 Февраль, 2020
  • 505

Саудия Арабистоннинг Қозоғистондаги элчиси Абдулазиз бин Абдулла ал-Довуд қозоғистонликларга сайёҳлик визаси бериш тўхтатилишини вақтинчалик деб атади.

Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка департаменти директори Ержан Мукаш билан Саудия Арабистон қироллиги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бўйича муҳим масалалар муҳкоама қилинди, жумладан икки ўлка орасидаги иқтисодий-тижорат ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам тилга олинди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати “Элчи Саудия қироллигининг бир қатор давлатларга сайёҳлик визаси беришни тўхтатганлигига изоҳ берди. Ал-Довуд умра ва сайёҳлик визалари беришнинг тўхтатилиши дунёда коронавируснинг кенг тарқалганлиги билан боғлиқлигини тасдиқлади. Ушбу чора вақтинчалик бўлиб, қиролликка ташриф буюрган барча мусулмонларни ҳимоялаш мақсадида жорий этилди. Бу билан бирга у иш ва бошқа турдаги визалар бериш тўхтатилмаганлигини таъкидлади” деб маълум қилди.

Элчининг сўзига кўра, виза бериш тўхтатилган мамлакатлар рўйхати дунёда коронавирус ёйилиш ҳолатига кўра ўзгариб туради. Шу билан бирга у Қозоғистондан ташқари Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, масалан Ўзбекистонга виза бериш тўхтатилганлигига урғу берди. Ҳар иккала давлатда ҳам коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 27 февралдан бошлаб коронавирус ёйилишининг олдини олиш мақсадида Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон ватандошларига сайёҳлик визаси бериш вақтинча тўхтатилганди. Юқоридаги ўлкаларнинг ватандошлари Саудия аэропортларига келиб қўнгандан кейин ҳам сайёҳлик визасини олиши мумкин эмас.


Бошқа мақолалар