Голландияда 2017 йил пластик йўллар қурилади


  • 5 Ноябрь, 2016
  • 982

2017 йил Голландияда биринчи пластик йўллар ишга тушади.

Ушбу лойиҳа учун Total, KWS ва Wavin компаниялари жавоб беради. Ҳужжатга кўра, махсус пластик массадан тайёрланган йўл қопламаси 2017 йилнинг охирида босилади. Компания вакиллари айтишича, ушбу материалнинг трассаларни қуришда асфальтга қараганда бир қатор устунликларга эга. 

Дунёда биринчи пластик йўлни Голандияда махсус модуллардан қуришади. Технология асфальтни умуман кераксиз қилиб қўйиши мумкин. Чунки янги система жуда оддий ва қулай, шу билан бирга амалий жиҳатдан яши. Бундан ташқари пластик модулларга коммуникация ўтказиш жуда қулай. Компания вакиллари таъкидлашича, зарурат туғилганида ушбу пластик йўлларни осонлик билан олиб ташлаш мумкин, бу материалларни эса қайта ишлаш қулай. Ҳозирча Голландиянинг айнан қайси шаҳрида “келажак трасса”си қурилиши расман хабар берилмади. 


Бошқа мақолалар