Қозоғистонда тошқинлар


  • 29 Март, 2024
  • 156

Қозоғистонда эриган қор суви ва ёмғирнинг кўп ёғиши натижасида қишлоқларни сув босиб, 2 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Баъзи вилоятларда эса фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Қозоғистон қор кўп ёққан қишдан кейин бирдан ҳаво исиши оқибатида эриган қор сувлари билан курашмоқда.

Ижтимоий тармоқдаги видеоларда тошқин натижасида баъзи қишлоқлар бутунлай сув остида қолгани кўринмоқда. Қозоғистоннинг жанубий, ғарбий ва шарқий қисмларида автомобил йўлларининг ва кўприкларнинг ҳам сув остида қолиши сабабли баъзи тоғ ёнбағридаги аҳоли пунктларига етиб бориш қийинлашди.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлигидан берилган баёнотда ҳам Туркистон, Ақтўбе, Қўстанай ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида сув остида қолган қишлоқлардан 613 нафари ёш бола бўлган жами 2 минг 54 киши эвакуация қилинган. Уларнинг 321 нафари вертолёт воситасида қутқарилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимиятлар биргаликда 2,3 миллион кубометр тошқин суви насос ёрдамида тортиб олинди. 162 минг қоп қум ва 31500 тонна инерт материаллар билан сув босишининг йўллари тўсилди.

Сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган Ғарбий Қозоғистон, Абай, Ақтўбе ва Қўстанай вилоятларидаги баъзи туманларида маҳаллий миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.


Бошқа мақолалар